Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Фаластин сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида Баённома имзолади
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Фаластин ташқи ишлар вазири Риад Малки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
“Асрлар давомида шаклланган тарихий ришталаримиз кўплаб йўналишларда алоқаларни кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон ва Фаластин бозорларини кашф қилишда икки мамлакат ишбилармонларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, — дейилади 20 августда эълон қилинган ТИВ баёнотида.
Шунингдек, 21 август куни Ўзбекистон-Фаластин ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида Баённома имзоланди.
Ҳужжатда ўзаро муносабатларнинг устувор йўналишлари, эришиладиган аниқ мақсадлар ва асосий қадамлар белгиланган.
Расмий релизда учрашувнинг бошқа тафсилотларига тўхталинмаган.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
19:07 / 27.04.2026