Ўзбекистон | 16:50 / 23.08.2023
19235
3 дақиқада ўқилади

Mobiuz янги абонентларга 100 000 мегабайт совға қилмоқда

Фото: Mobiuz

Мобил оператор амалдаги ва янги абонентлар учун манфаатли акциялар, маҳсулот ва хизматларни ишга туширди.

Ўзбекистон бўйлаб чексиз ижтимоий тармоқлар ва қўнғироқларни ўз ичига олган «Хотиржам» тариф режалари билан биргаликда, Mobiuz абонентларга бир қатор янги имкониятларни тақдим этмоқда. Бешта қулай таклифга эътиборингизни қаратамиз:

“Хотиржамликка +100” акцияси бепул бонус сифатида 100 000 мегабайт мобил интернет олиш имконини беради. Бунинг учун жорий йилнинг 14 октябригача (шу жумладан), қуйидаги тариф режаларидан бирига уланиш керак холос: Хотиржам 40, Хотиржам 60, Хотиржам 80, Хотиржам 100. Ушбу тарифлардан бири билан рақам фаоллаштирилгандан сўнг Mobiuz мобил иловасида бонусни олиш мумкин бўлади.

Mobiuz'га уланганда “Чексиз тунги интернет совға тариқасида!” акцияси яна бир ажойиб бонус сифатида хизмат қилмоқда. Абонентлар 60 тун давомида соат 00:00 дан 08:00 гача трафик сарфламаган ҳолда мобил интернетдан фойдаланишлари мумкин. Тунги чексизликни фаоллаштириш ёки ундан фойдаланиш учун ҳеч қандай тўлов олинмайди. Таклиф жорий йилнинг 20-сентябригача (шу жумладан) амал қилади.

“Дўстингизни олиб келинг” акцияси амалдаги абонентлар учун жуда қулай. Улар бештагача дўстларини Mobiuzга уланишга таклиф қилиб, ҳар бири учун 5 000 МБдан (умумий ҳисобда 25 000 МБгача) бонус олишлари мумкин. Шу билан бирга, янги (таклиф этилган) абонентларнинг ҳар бири ҳам 5 000 МБ олади ва эстафетани давом эттириши мумкин. Батафсил маълумот ушбу ҳаволада тақдим этилган.

Mobiuz'га уланаётган вақтда “3+1” акцияси ҳам қўл келади. Тариф режаси абонент тўловини уч ой учун дарҳол тўлаб, тариф режасидан бепул фойдаланиш учун бир ой (тўртинчи ой)га эга бўлиш мумкин.

“Дақиқаларни мегабайтларга алмаштириш” хизмати тариф режаси доирасида ортиқча (кераксиз) дақиқаларни интернет-трафикка алмашиш имконини беради. Бунда бир дақиқа бир мегабайтга тенг. Алмаштириш учун *250# махсус USSD-буйруғи ишлатилади. Битта алмаштириш нархи атиги 2 минг сўм.

Mobiuz'дан янада кўпроқ ноёб таклифлар билан www.mobi.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

Компаниянинг Instagram'даги аккаунтида батафсил маълумот ва ёрдам олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид