Ўзбекистон | 14:00 / 24.08.2023
26729
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев янгитдан қурилаётган Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

Президент 24 август куни Самарқанд вилоятига ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Янги қурилаётган мажмуада Қуръон тиловат этилиб, дуолар ўқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Илоҳим, дуоларимиз ижобат бўлиб, Аллоҳ юртимизни тинчлик-осойишталикда сақласин, файз-у барака берсин. Мана, мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида турибмиз. Халқимиз билан бирга шу кунларга етганимизга шукрлар айтамиз. Олдимизга яна катта-катта режалар қўйганмиз. Бунинг учун икки карра кўпроқ ҳаракат қилишимиз, ёшлар тарбиясига эътибор беришимиз керак. Ҳамма соҳада таълимни, билимни оширсак, натижалар юқори бўлади. Ёшларимиз Имом Бухорий, Мирзо Улуғбекдай боболаримизга муносиб бўлишини истаймиз", — дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда президент матбуот хизмати.

Шунингдек, ташриф давомида Ислом маърифати бўйича, худди Бухородагидек, Самарқандда ҳам намуна яратиш кераклиги таъкидланган. Алломалар меросидан фойдаланиб, жаҳолатга қарши маърифатни кучайтириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек ҳозирги кунда янгидан барпо этилаётган Имом Бухорий мажмуасининг пардозлаш ишлари намуналарини кўздан кечирди.

Мавзуга оид