11:31 / 24.08.2023
13117

Турдимов Самарқанд ҳокимлигидан кетиши ҳақида хабарлар асоссиз экани айтилди

Фото: Kun.uz

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошқа ишга ўтаётгани ҳақида хабарлар асоссиз. Бу ҳақда ҳокимнинг матбуот котиби Манучеҳр Мирзаев ўз Telegram-каналида пост қолдирди.

«Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бошқа ишга ўтаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинади.

Ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифаларда бундай асосланмаган ахборотни тарқатмаслик сўралади. Вилоят раҳбари ўз фаолиятини одатий режимда давом эттирмоқда.

Кенг жамоатчиликдан ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, турли тахмин ва талқинлардан иборат хабарларга ишонмасликни сўраб қоламиз», деб ёзган Мирзаев.

Top