Ўзбекистон | 08:30 / 24.08.2023
6062
1 дақиқада ўқилади

Ватан учун ҳалок бўлганларнинг фарзандлари боғча пулидан озод қилинди

Шунингдек, боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари ҳам шундай имтиёзга эга бўлди.

Фото: Kun.uz

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қўшма қарори билан мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари, шунингдек ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари квотадан қатъи назар ота-оналар тўловидан озод қилинади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 22 августдан кучга кирди.