«Зомин» туристик-рекреацион зонасида осма дор йўли очилди
Дор йўли узунлиги 2102 метр бўлиб, соатига 1200 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш имконига эга.

25 август куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида барпо этилаётган «Зомин» туристик-рекреацион зонасида (ТРЗ) осма дор йўли фойдаланишга топширилди. Лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишлари қиймати 122 млрд сўмни ташкил этди.
2022 йил июнь ойида Швейцариянинг Bartolet AG компанияси билан дор йўли учун ускуналар етказиб бериш ва монтаж ишлари учун қиймати 6,72 млн евро бўлган шартнома имзоланган эди.
Дуоба қишлоғида барпо этилган «Дор йўли» мажмуасининг «Зомин» осма дор йўли 12 та минорали 11 дона устундан ташкил топган. Дор йўлининг энг катта қиялиги 42 градусни ташкил этади. Узунлиги 2102 метрдан иборат бўлиб, мижозларни ташиш учун замонавий дизайндаги 36 та кабина сайёҳлар хизматига шай. Максимал ҳаракатланиш тезлиги эса 6 м/сек ни ташкил этади. Соатига 1200 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш имконига эга. Қуйи станция билан юқори станция ўртасида баландликнинг фарқи эса 529,5 метр.
«Зомин» туристик-рекреацион зонада умумий қиймати 456 миллиард сўмлик тўртта лойиҳанинг иш жараёнлари давом этмоқда. Жумладан, кўп қаватли автотураргоҳ, замонавий ресторан, осма кўприклар, битта замонавий соғломлаштириш маркази лойиҳалари амалга оширилмоқда.
«Зомин» туристик-рекреацион зонасида яқинда фаолият бошлаган туристик объектлар дунё сайёҳларини денгиз сатҳидан 2400 метр баландликдаги табиат гўзалликларидан баҳраманд бўлишга имконини бермоқда.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иркутск области илк бор дронлар ҳужумига учради. Украина ОАВ бу «Паутина» махсус операцияси эканини маълум қилди
Жаҳон | 17:37
-
Ўзбекистон Буюк Британия билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади
Ўзбекистон | 16:47
-
Мисрдан гепатитга қарши дорининг 2025 йилдаги илк партияси олиб келинди
Ўзбекистон | 16:43
-
Исроил танклари Ғазодаги ёрдам тарқатиш марказини ўққа тутди: 26 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 16:38
Мавзуга оид

16:51 / 27.05.2025
Зоминда сел автомобил йўлини қум-тош билан ёпди

17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида

20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди

17:58 / 21.05.2025