Киев областига ракеталар, Курскка дронлар ҳужум қилди. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 550-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ Тергов қўмитасига кўра, экспертиза Евгений Пригожин 23 август куни Твер областида қулаган самолёт бортида бўлганини тасдиқлаган.
- Володимир Зеленский Украина қуролли кучлари яриморол чегараларига яқинлашгандагина, «Қрим ҳудудида Россияни демилитаризация қилиш учун сиёсий дастак пайдо бўлиши»ни айтди. У шунингдек уруш Россия ҳудудига ўтмаслиги кераклиги, чунки бу ҳолатда «украинлар ёлғиз [иттифоқчилар кўмагисиз] қолиши хавфи юзага келиши»ни қўшимча қилган.
- Америкалик ҳарбийлар Украина қўмондонлигининг Россия қўшинлари ҳужуми хавфи туфайли Харкив областидаги Купянск йўналиши мудофаасини кучайтириш бўйича қарорига қўшилмайди. The New York Times маълумотига кўра, Пентагондагилар Украина ҚК асосий қўшинларини Россия мудофаасини ёриб ўтиш учун жанубда тўплаши керак деб ҳисобламоқда.
- Буюк Британия мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Россия ва Украина Қрим ва Одесса ўртасида Қора денгиздаги газ ва нефт платформалари учун жанг олиб бормоқда. Бошқа манбалар бу ҳақда хабар бермаган.
Киев областига тунги зарба
27 августга ўтар кечаси Россия қўшини Киев областини ўққа тутди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари барча ракеталарни уриб туширишга муваффақ бўлган, аммо парчалар Киевдан тахминан 40 километр жануби-ғарбдаги Руликов қишлоғида ўнта турар жой биносига шикаст етказган. Шунингдек, ҳужум вақтида тинч аҳоли вакилларидан икки киши яраланган.
Киевда Мариупол қамалида асир тушганларни қўллаб ўтказилган акция
Курскка дронлар ҳужуми оқибатлари
27 августга ўтар кечаси Курск дронлар ҳужумига йўлиқди. Россия расмийларига кўра, дронлардан бири Карл Маркс кўчасида, иккита ҳарбий объектдан 300 метр масофадаги кўп квартирали уйга келиб урилган. Жабрланганлар йўқ.
Кейинроқ «РБК-Украина» Украина хавфсизлик хизматидаги манбасига таяниб, ҳужум нишони ҳарбий аэродром бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, дронларнинг деярли барчаси ўз нишонларига етиб борган — тўртта Су-30 самолёти, биттадан МИГ-29, С-300 комплекси радари ҳамда иккита «Панцирь» зенит-ракета комплекси. Манба жами қанча дрон учирилгани юзасидан аниқлик киритмаган, фақат дастлабки маълумотларга кўра дронлардан фақат учтаси уриб туширилганини билдирган.
Россия томони Курск областидаги қандайдир объектларга зарба берилгани ҳақида маълум қилмаган. Аэродромга ҳужум қилингани акс этган видеолар ҳам йўқ.
Киев остонасидаги жанглар ҳақидаги хотиралар
Мавзуга оид
14:12
Украина ва Россия яна ҳалок бўлган аскарлар жасадини алмашди
08:52
Зеленский НАТОга аъзо бўлиш эвазига РФ билан урушни музлатишга тайёр
21:11 / 29.11.2024
Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
14:48 / 29.11.2024