Жаҳон | 09:56 / 28.08.2023
5463
2 дақиқада ўқилади

ЕИ Гвинея кўрфазига янги ҳарбий миссия юборишни режалаштирмоқда

Гвинея кўрфазига ҳарбий-фуқаролик миссиясини юбориш тўғрисидаги қарор Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг октябрь ойида бўлиб ўтадиган йиғилишида қабул қилиниши керак. Унда қанча полициячи ва ҳарбий иштирок этиши ҳозирча номаълум.

Фото: Arne Immanuel Bänsch/dpa/picture alliance

Европа Иттифоқи кузда Африканинг ғарбий соҳиллари яқинидаги Гвинея кўрфазида фуқаролик-ҳарбий миссиясини ишга тушириш ниятида, деб ёзади Welt am Sonntag (WamS) 27 август, якшанба куни дипломатик манбаларга таяниб. Нашрга кўра, ЕИ давлатлари миссияни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари октябр ойида Люксембургда ўтказилиши режалаштирилган учрашувда бу борада расмий қарор қабул қилгандан сўнг дарҳол бошлашга келишиб олган.

Газетага вазиятдан бохабар суҳбатдошларнинг айтишича, Кот-д'Ивуар, Гана, Того ва Бенинга юбориладиган полициячилар ва ҳарбийлар сони ҳали аниқланмаган.

WamS Европа Иттифоқи томонидан кўзда тутилган тўртта мақсадни келтириб ўтди: хавфсизлик кучларини номи тилга олинган тўртта давлат шимолида умумий мустаҳкамлаш билан бир қаторда, гап терроризмга қарши операциялар учун кучларни тайёрлаш, техник ёрдам ва хавфсизлик секторида ишончни мустаҳкамлаш ҳақида кетяпти.

Турли гуруҳлар фаолиятининг тарқалиш хавфи 

Нашрнинг қайд этишича, Европа Иттифоқи Ғарбий Африкада фаолият юритаётган турли гуруҳлар Саҳел минтақасидан Гвинея кўрфазида жойлашган мамлакатларга тарқалишидан ташвишланиб, ҳарбий-фуқаролик миссиясини йўлга қўймоқчи. Welt am Sonntag, шунингдек, Бенин ва Гана ҳукуматлари Брюсселга Европа миссиясини ушбу мамлакатларга ташриф буюришга таклиф этгани тўғрисида хабар берди. 

Мавзуга оид