Сурхондарёда мактаб директорига шикаст етказган шахс қамоққа олинди
Умида Турсуновага ҳимоя ордери берилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Сурхондарё вилоятида зўравонликка учраган мактаб директори Умида Турсуновага ҳимоя ордери берилди, унга ҳужум қилган шахс қамоққа олинган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Бугун, 1 сентябр куни вилоят ИИБ томонидан Умида Турсуновага ҳимоя ордери берилган ва унинг даволаниши ҳамда соғлигини тиклаши учун зарур шароитларни яратиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган.
Унга тан жароҳати етказган шахсга нисбатан қамоққа олиш тартибидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
31 август куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан можародан сўнг омма эътиборига тушган Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова мактаб ҳудудида аёвсиз калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Мактабда ишлайдиган ўқитувчилардан бирининг дарс соатлари камайтирилгани сабаб унинг турмуш ўртоғи унга ҳужум қилган.
Сурхондарё вилояти ҳокими бемор ҳолидан хабар олиш учун шифохонага борган. Ҳоким унинг тўлақонли даволанишини ўз назоратига олган.
Шунингдек, ҳоким мактаб директорига нисбатан зўравонлик қилган шахснинг қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланишини ўз назоратига олгани маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Мавзуга оид

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

15:35 / 09.04.2025
“Бир ўриндиқда икки киши”: Сурхондарёда Matiz’ни икки киши бўлиб бошқарганларга чора кўрилди

14:38 / 01.04.2025
Осиёдаги энг чуқур ғор жойлашган қишлоқ – Деҳиболо | Манзил

09:32 / 15.03.2025