Фан-техника | 11:30 / 01.09.2023
53703
1 дақиқада ўқилади

Twitter'да қўнғироқ қилиш функцияси пайдо бўлади

Эндиликда X деб аталаётган Twitter ижтимоий тармоғида қўнғироқ қилиш имконияти пайдо бўлади. Бу ҳақда компания хўжайини Илон Маск ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.

Фото: Getty Images

«X'га видео ҳамда аудио қўнғироқлар кириб келмоқда. Хизмат iOS, Android, Mac ва PC учун ишлайди. X глобал манзиллар китобига айланмоқда. Уникал тўплам», деб ёзди Маск ўз саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, Twitter орқали қўнғироқ қилиш учун телефон рақам керак бўлмайди.

Аввалроқ Twitter'да аккаунтни верификациялаш пулли бўлган ва яна бошқа қўшимча тўлов эвазига фойдаланиш мумкин бўлган янги функциялар пайдо бўлганди.

Мавзуга оид