Германия иқтисодиёти киберҳужумлар туфайли 200 млрд евро зарар кўрди
Германия киберҳужумлар ва саноат жосуслигининг асосий нишонидир, дея хабар берди Bitkom IT-ассоциацияси. Биргина ўтган йилнинг ўзида Германия иқтисодиёти йўқотишлари 200 миллиард евродан ошди.
Германия иқтисодиёти ўтган йили маълумотлар ўғирланиши, рақамли ва аналог саноат жосуслиги натижасида 206 миллиард евро зарар кўрди. Бу ҳақда Bitkom IT-ассоциацияси 1 сентябр, жума куни немис тадбиркорлари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига таяниб хабар тарқатди. Киберҳужумларнинг аксарияти Россия ва Хитойдан амалга оширилган. 10 та немис фирмасидан 6 тасининг фикрича, ҳозирда куч тузилмалари хориждан амалга ошириладиган киберҳужумларга қарши етарли ҳимояга эга эмас.
Bitkom бош директори Ралф Винтергерст уюшган жиноятчилик ва давлат ҳомийлигидаги ҳакерлар ўртасида чегаралар йўқ бўлиб бораётганини таъкидлаб: «Германия иқтисодиёти жиноятчилар ва душман давлатлар учун жуда жозибали мақсаддир», деди.
Украинадаги уруш даврида киберҳужумларнинг кучайиши
Сўров натижаларига кўра, Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери Германия иқтисодиётига қарши киберҳужумлар тобора кўпроқ Россия ва Хитой ҳудудидан амалга оширилмоқда. Зарар кўрган корхоналарнинг 46 фоизи киберҳужумларнинг келиб чиқиши Россиядан, 42 фоизи эса Хитойдан эканини аниқлашга муваффақ бўлди.
Шу билан бирга, барча немис корхоналарининг тўртдан уч қисми Хитойдан келиб чиқадиган кибертаҳдид етарлича баҳоланмаганига амин. Ралф Винтергерст барча немис компанияларини IT соҳасида хавфсизликни оширишга чақирди. Конституцияни ҳимоя қилиш бўйича федерал идора раҳбари ўринбосари Зинан Зелен ҳакерлар тобора тажовузкор, профессионал ва айёрроқ бўлиб бораётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
13:13 / 19.11.2024
Германия Ўзбекистонга 1 млрд евродан ортиқ қийматда маҳсулотлар экспорт қилди
21:33 / 18.11.2024
Финландия ва Германия ўртасидаги сувости телекоммуникация кабели ишдан чиқди
20:47 / 18.11.2024
Германия Украинага сунъий интеллектга эга Helsing дронларини етказиб беради
11:37 / 18.11.2024