Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллиардер Муҳаммад ал Файед вафот этди
Мисрлик миллиардер Муҳаммад ал Файед 94 ёшида вафот этди. У Британия қироличаси Диана билан бирга 1997 йил Париждаги автоҳалокат оқибатида ўлган кинопродюсер Доди ал Файеднинг отаси эди.
Муҳаммад ал Файед ўғли Доди ал Файед ва малика Диана хотирасига ўрнатилган ёдгорлик фонида.
Миллиардер ўғли Додининг ўлимидан роппа-роса 26 йил ўтиб вафот этди. Муҳаммад ал Файед ўғли ва малика Диана ҳалок бўлганидан кейин автоҳалокат уюштирилганини исботлаш учун узоқ вақт фаол кампания олиб борган, аммо охир-оқибат Франция полицияси ҳалокат кутилмаган ҳодиса бўлган деган хулосага келганди.
Муҳаммад ал Файед 1929 йил Қоҳирада туғилган. Яқин Шарқда ўз бизнес империясини яратган тадбиркор 1960 йилларда Лондонга кўчиб ўтиб Британия қироллик оиласи вакиллари билан яқин муносабат ўрнатади. Миллиардер Лондоннинг «Фулҳэм» футбол клуби, Париждаги Ritz меҳмонхонаси, Лондондаги машҳур Harrots универмаги хўжайини бўлган. Охирги йилларда у омма олдида деярли кўриниш бермаётганди.
Мавзуга оид
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026