Нигердаги ҳарбий хунта халқаро ташкилотлар фаолиятини тақиқлади
Нигер ҳарбий хунтаси халқаро ташкилотларга жанговар ҳаракатлар зоналарида фаолият юритишни тақиқлади. БМТ бунга жавобан мамлакатда ҳуманитар коридор яратишни сўради.

Фото: AFP/Getty Images
Нигерда ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбий хунта барча халқаро ташкилотларнинг жанговар ҳудудлардаги фаолиятини тақиқлади, деб хабар берди AFP ахборот агентлиги 1 сентябр, жума куни. Тақиқ «ҳозирги хавфсизлик ҳолати» туфайли жорий этилди», дейилади мамлакат Ички ишлар вазирлиги баёнотида. Чекловлар миллий нодавлат ташкилотлар (ННТ), халқаро ташкилотлар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) агентликлари фаолиятига тааллуқлидир. Тақиқ қайси ҳудудларда қўлланилишини Нигер расмийлари аниқлаштирмади.
Нигердаги ҳарбий тўнтаришдан сўнг бир қанча мамлакатлар Ғарбий Африка давлатига ёрдам беришни ва расмий икки томонлама ҳамкорликни тўхтатди, дея қайд этади AFP. БМТ ташкилотлари Нигерга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда давом этмоқда.
БМТ Нигерда ҳуманитар коридор яратишга чақирмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) Нигерда мамлакатда қолиб кетган хорижлик муҳожирларни қайтариш учун зудлик билан ҳуманитар коридор ташкил этишга чақирди. БМТ маълумотларига кўра, Нигерда 710 мингдан ортиқ қочқин ва ички кўчирилганлар бор.
«ХМТ расмийлар Нигерда қолиб кетган заиф муҳожирларнинг ўз мамлакатларига хавфсиз, муносиб ва ихтиёрий равишда қайтишини таъминлайдиган ҳуманитар коридор яратишини қатъий қўллаб-қувватлайди», деди ХМТ минтақавий директори Кристофер Гаскон.
ЕИ ҳарбий хунтага қарши санкцияларни муҳокама қилмоқда
Европа Иттифоқи Нигерда ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбий хунта етакчиларига қарши санкциялар жорий қилмоқчи. Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан сўнг: «Биз исёнчиларга қарши индивидуал санкциялар учун қонуний асос яратишга қарор қилдик», деди.
«Санкциялар хунтага қарши қаратилган бўлади» дея таъкидлаб ўтди Боррел ҳамда Нигер аҳолисига бевосита таъсир қилмайдиган ҳар қандай ҳамкорлик тўхтатилишини қўшимча қилди. Чекловлар масаласида Европа Иттифоқи Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамиятининг (ЭКОВАС) қарорларига таянмоқчи.
Politico нашрининг хабар беришича, ЭКОВАС ташкилоти Боррелга Нигердаги ҳарбий тўнтариш етакчиларига қарши санкциялар қўллашни сўраб мактуб йўллаган.
Нигердаги ҳарбий тўнтариш
Бу йил июл ойи охирида исёнчилар Нигерда ҳокимиятни қўлга олди. Давлат тўнтаришидан кейин мамлакат аъзолигини тўхтатган ЭКОВАС ва бир қатор Ғарб давлатлари исёнчиларни ҳокимиятни демократик йўл билан сайланган президент Муҳаммад Базумга қайтаришга чақирди. Шу билан бирга, ЭКОВАС аъзоси бўлган давлатлар хунта буни рад этган тақдирда, ҳарбий аралашув билан таҳдид қилди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Қурбон ҳайити муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди
Ўзбекистон | 11:00
-
Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон | 11:00
-
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан Ҳажга юбормоқчи бўлганларга жиноят иши қўзғатилди
Жамият | 10:45
Мавзуга оид

19:57 / 26.03.2025
Нигер хунтаси етакчиси президент сифатида қасамёд қилди

11:30 / 17.09.2024
Пентагон Нигердан АҚШ кучларини олиб чиқишни якунлади

14:55 / 12.08.2024
Нигерда кучли ёғингарчилик 94 кишининг ҳаётига зомин бўлди

15:53 / 09.08.2024