Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйилиб, Қуръон оятлари тиловат этилди ва дуо ўқилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Парламент ва ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари иштирок этган маросимда Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Шунингдек, Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш бўйича кўп ишлар қилинди: йирик мажмуалар, шаҳарлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилди. Тошкентда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил қилинди, Самарқандда мақбара барпо этилди.




Мавзуга оид
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
16:03 / 09.03.2026
Аёллар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда
11:39 / 28.02.2026
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
17:51 / 19.02.2026