Ўзбекистон | 18:39 / 04.09.2023
8352
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги барча мактаб ўқувчиларига «Қизил китоб» берилади

Уни тарқатишдан мақсад ёш авлодда экологик онг ва маданиятни шакллантириш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўргатиш экани айтилмоқда.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан «Қизил китоб» 40 минг нусхада чоп эттирилди. Китоблар Ўзбекистоннинг барча умумтаълим мактабларига тарқатилмоқда. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

Қизил китоб — ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёки йўқолиб бораётган ҳайвонлар, ўсимликлар ва замбуруғларнинг изоҳли рўйхати.

Қайд қилинишича, Хоразм вилоятида 2000 та, Сирдарё вилоятида 1250 та, Жиззахда 2050 та, Навоийда 1400 та, Қашқадарё вилоятида эса 4000 та китоб ўқувчилар қўлига етиб борган.

«Қизил китоб» тарқатилишидан мақсад ёш авлодда экологик онг ва маданиятни шакллантириш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўргатиш экани айтилмоқда.

Китоблар Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга ҳам тарқатилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид