Жаҳон | 08:31 / 04.09.2023
10583
2 дақиқада ўқилади

Рим папаси Мўғулистонда Хитой халқига мурожаат қилди

Франциск «олижаноб хитой халқи»га мурожаат қилиб, хитойликларни «яхши фуқаро бўлишга» чақирди.

Фото: Vatican Media via Vatican Pool/Getty Images

Рим папаси Франциск ўзи ташриф билан бўлган Мўғулистон пойтахти Улан-Батордаги маросим чоғида кутилмаганда Хитой халқи ва оммавий тадбирда қатнашган хитойликларга мурожаат қилди, деб хабар беради KNA 3 сентябр, якшанба куни. 

Маросим якунида папа ҳонгконглик икки епископни олдига таклиф қилди ва жойидан узоқлашиб, Хитой халқига мурожаат қилди, деб ёзади агентлик. Понтифик «олижаноб хитой халқи»га салом йўллаб, хитойликларни «яхши фуқаро бўлишга» чақирди, деб ёзади KNA. 

Ҳукумат тадбирни тақиқлаганига қарамай, Мўғулистонга Хитойдан 100 га яқин фуқаро келди. Уларнинг аксарияти юзни таниб олиш технологияси аниқламаслиги учун тиббий ниқоб ва қуёшдан сақлайдиган кўзойнаклар билан юзларини яширган, дейилади агентлик хабарида. 

Франциск Мўғулистонга кетаётганда ХХР раҳбариятига мурожаат қилди 

Рим папасининг самолёти Мўғулистонга йўл олиб, Хитой узра учиб ўтаётганида Франциск Хитой раҳбари Си Жинпингга хабар йўллади. Пекин бунга жавобан Ватикан билан «ўзаро ишончни» мустаҳкамлаш истагини билдирди. «Хитой Ватикан билан келгуси ҳамкорликка, конструктив мулоқотда иштирок этишга ва ўзаро позицияни яхшилашга тайёр», - деди Хитой ТИВ матбуот котиби Ван Вэнбин. 

Пекин ва Ватикан 1951 йилдан бери дипломатик муносабатларга эга эмас. Бундан ташқари, Ватикан ўзини ўзи мустақил бошқарадиган Тайван оролини суверен давлат сифатида тан олган.

Мавзуга оид