Жаҳон | 11:59 / 06.09.2023
4514
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда юз берган қуролли ҳужум оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Номаълум шахслар 12 кишини ўғирлаб кетган. 

Фото: Reuters

Нигерия шимолидаги Кацина штатида уюштирилган қуролли ҳужум натижасида 7 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар яраланди, яна 12 киши ўғирлаб кетилди

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, воқеа Дока тумани ҳудудида содир бўлган. 

Жиноятчилар шахс ҳозирча аниқланмаган. 

Хабар қилинишича, ҳужум қурбонлари орасида бир аёл ҳам бор. 

Нигериянинг шимолий ҳудудлари қуролли жиноий гуруҳлар фаолияти кенгайиши туфайли катта хавфсизлик инқирозига дуч келмоқда. Жангарилар кўплаб жиноятларда, жумладан, тўлов эвазига одам ўғирлаш, талончилик ва қотилликларда иштирок этади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид