Тошкент ва Сиэтл биродарлигига 50 йил тўлди
1973 йил 2 июн куни Тошкент шаҳрида АҚШнинг Сиэтл шаҳри мэри Жон Чеймберс ва Тошкент шаҳарбошиси Воҳид Козимов икки шаҳар ўртасида биродарчилик ўрнатилиши ҳақидаги битимга имзо чекишган эди.
Шу кундан иборат Тошкент ва Сиэтл ўртасида яқин дўстона муносабат ўрнатилди; шаҳар маъмурияти, тадбиркорлар ва хусусий шахслар ўртасида алоқалар ўрнатиб келинмоқда.
Тошкент ва Сиэтл биродарчилик алоқалари ўрнатилганига 2023 йилда 50 йил бўлди.
Жорий йил июнида Тошкентдан Сиэтлга делегация сафари амалга оширилди, у ерда Сиэтл-Тошкент биродарчилиги уюшмаси ташкил этган юбилей тадбирлари бўлиб ўтди. Бунга жавобан шу кунларда сиэтлликлар Тошкентда бўлишди. Ҳокимият ва жамоатчилик иштирокида тадбирлар ўтказилди.
Биродарчилик тарихи
1971 йили Alaska Airlines (АҚШ) авиакомпанияси уч совет шаҳарлари – Тошкент, Иркутск ва Сочи шаҳарбошиларини Сиэтлда жойлашган ўз штаб-квартираларига таклиф қилди, мақсад – Совет Иттифоқига янги рейсларни ташкил қилиш эди. Сиэтл мэри Вэс Улман ва Тошкент раиси Ҳусниддин Асомов учрашуви шунда юз берган эди.
1972 йилда Улман Асомовга хат ёзиб, Тошкент ва Сиэтл ўртасида биродарчилик алоқалари ўрнатиш тўғрисида расмий таклиф билан чиқди. Тошкентнинг ўша пайтдаги шаҳарбошиси Воҳид Козимов бу таклифни қабул қилди ва жавоб мактубида “Сиэтл билан доимий дўстона ва ишчанлик алоқаларини ўрнатиш биз учун шараф” дея ёзди.
1973 йили Сиэтл шаҳри кенгаши Тошкентни биродар шаҳар сифатида тан олиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди: Жон Чемберс ва машҳур тадбиркор Хю Смит Козимов билан Тошкент шаҳрида ўзаро коммюникени имзолашди. 1974 йил апрелида Тошкентга биринчи делегация ташриф буюрди, июнда жавоб сафар уюштирилди. Сиэтл марказида Тошкент боғи очилди.
1988 йил ёзида Сиэтл ва бошқа ўнта штатдан келган 175 нафар кўнгилли, бир неча юз тошкентлик ишчилар билан бирга, Тинчлик боғи яратиш устида ишлашди. Бу боғ аввалига Москвада барпо этилиши кўзда тутилган эди, аммо Тошкент лозим топилган. “Ёнма-ён туриб дарахт экадиган кишилар бир-бирига душман бўлмайди. Аммо биз кўпроғини истаймиз. Биз абадий дўст бўлишни истаймиз”, – деганди ўшанда Тошкент шаҳри ҳокими Шукрулло Мирсаидов.
Бу йиллар оралиғида юзлаб турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Сиэтллик ҳайкалтарош Ричард Байер Тинчлик боғига 6 метрлик скулптурани совға қилди, Тошкент эса жавоб тарзида Сиэтлдаги боғга Яков Шапиронинг “Ҳумо қуши” скулптурасини ҳадя этди.
Америка делегацияси вакиллари, волонтёрлар ва Тошкент жамоатчилиги вакиллари Тинчлик боғи келажак авлодлар учун сақлаб қолинишига умид билдирдилар, чунки у – биродар шаҳарлар дўстилигининг муҳим рамзи.
Шокир Шарипов
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024