Тошкент шаҳрида тирбандликларнинг олдини олиш юзасидан президент қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, “Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази” МЧЖ ташкил этилмоқда.
Марказ қуйидагилар билан шуғулланади:
- замонавий рақамли ва “яшил” технологияларни қўллаш орқали Тошкент шаҳрида транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимини узлуксиз мониторинг қилиш асосида йўл ҳаракатини ташкил этиш, бошқариш ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, тирбандликларнинг олдини олиш ишларини самарали амалга ошириш;
- илғор халқаро тажрибага асосланган шаҳар автомобил йўллари тармоғи, кўчалар ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва самарадорлигини баҳолаш;
- йўл ва транспорт соҳаларидаги барча объектлар ҳамда жараёнлар тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини, шу жумладан, Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини яратиш ва улар асосида шаҳар йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;
- энг яхши халқаро амалиётларни қўллаган ҳолда йўл ва транспорт соҳалари билан боғлиқ бўлган барча муассаса ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
- жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш, шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланишни камайтириш ва аҳоли микромобиллигини қўллаб-қувватлаш орқали экологик вазиятни яхшилаш;
- йўл ва транспорт соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш, инвестиция ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш;
- йўл-қурилиш, ободонлаштириш ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари махсус техникалари ҳаракатланиши, бажарган ишлари тўғрисида ва бошқа маълумотларни Тошкент шаҳрининг интеллектуал транспорт тизимига интеграция қилиш ва таҳлил қилиш орқали транспорт ишлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳисобига бюджет маблағлари сарфланиши самарадорлигини ошириш;
- йўлбўйи пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш ва тартибга келтиришга кўмаклашиш;








