Ўзбекистон | 10:05 / 07.09.2023
5939
1 дақиқада ўқилади

БАА халқаро қидирувда бўлган икки кишини Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Катта миқёсдаги фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга эълон қилинган шахслар аниқланди.

Фото: ИИВ

Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари билан халқаро миқёсда Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган шахсларни экстрадиция қилиш масаласи ҳал этилди.

Ўзаро ахборот алмашинуви ва ҳамкорликдаги тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ҳамда Халқаро жиноий полиция Интерпол томонидан Ўзбекистон Бош консуллиги вакилларининг бевосита кўмагида, Тошкент ва Абу-Даби шаҳарлари миллий марказий бюролари ўртасида ўтказилган тадбирлар ва аввал икки томонлама учрашувларда эришилган келишувларга асосан катта миқёсдаги фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга эълон қилинган шахсларни топшириш ишлари амалга оширилди.

Шу тариқа, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида аниқланган шахсларнинг изига тушишга муваффақ бўлинди.

БАА ваколатли органларининг ижобий қарори натижасида қидирувдаги шахслар Тошкентга етказилиши мақсадида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди.

Мавзуга оид