Ўзбекистон | 15:30 / 07.09.2023
12339
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрида жамоат транспортларида йўлкира нархлари ўзгарди

Йўлкира нақд ва банк карталари орқали тўланса 2 000 сўм, махсус транспорт карталари (АТТО) орқали тўланса 1 600 сўм этиб белгиланган.

Фото: Kun.uz

Вилоят ҳокими қарорига кўра, 2023 йил 6 сентябрдан бошлаб Самарқанд шаҳар жамоат транспортларида йўлкира нархлари ўзгарган.

Қарорга кўра, Самарқанд шаҳар ҳудудида автобус, электробус ва трамвайларда қатновни амалга ошириш учун йўлкира нақд пул ва банк карталари орқали тўланганда 2 минг сўм этиб белгиланган.

 Йўловчилар томонидан тўлов махсус транспорт карталари (АТТО) орқали амалга оширилганида эса йўлкира 1600 сўмни ташкил этади.

Қарорга асосан аҳоли, пенсионерлар, ногиронлар, талаба ва ўқувчилар ҳамда жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар учун алоҳида тарифлар белгиланган.

Бу тарифларда, пенсионерлар, ногиронлар, талаба ва ўқувчилар аҳолига белгиланган тариф режасининг 50 фоизи миқдорида тўлов қилишлари кўрсатилган.

Маълумот учун, Самарқанд жамоат транспортида трамвай ҳам бўлган Ўзбекистондаги ягона шаҳар ҳисобланади. Бу ерда 20-асрда ҳам трамвай ҳаракатланган ва 1973 йилда ёпилган. 2017 йилдан бошлаб унинг қатнови қайта тикланган.

Мавзуга оид