Хитойнинг энг ишончли электромобиллари рейтинги тузилди
Voyah энг кам нуқсон учрайдиган автомобил сифатида биринчи ўринни эгаллади.

Фото: Voyah
Хитойнинг автомобил сифати тармоғи энергия тежовчи транспорт воситаларини ишлаб чиқарадиган энг ишончли маҳаллий брендлар рейтингини тузди. Ушбу туркумга гибридлар ва электромобиллар киради.
Рейтинг 5 та категория асосида тузилган: шикоятлар ва нуқсонлар, носозлик хавфи, ишончлилик, хавфсизлик ва атроф-муҳит муҳофазаси.
Биринчи ўринни 123 балл тўплаган Voyah бренди қўлга киритди. Huawei компаниясига тегишли ARCFOX иккинчи бўлди. Geely ва Mercedes қўшма корхонасининг Smart бренди учинчи ўринни эгаллади.
Энг яхши ўнталик қуйидагича:
- Voyah
- ARCFOX
- Smart
- AION
- Hycan
- Denza
- Zeekr
- HiPhi
- AITO
- Geely Geometry
Ҳаммаси бўлиб рейтингдан 34 та бренд ўрин олган. Улардан 23 таси ўртача кўрсаткичдан юқори балл тўплаган.
Энг кам нуқсон учрайдиган автомобиллар: Voyah, ARCFOX, Smart, Aion ва Hycan. Мижозлардан энг кам шикоят тушадиган автомобиллар: Denza, Zeekr, HiPhi, AITO, Geely Geometry ва Polestar.
Рейтингдан Tesla ҳам жой олгани диққатга сазовор. Хитойликлар Илон Маскнинг автомобилларини аллақачон ўзиники деб ҳисоблашади. Tesla ушбу рейтингда атиги 22-ўринни эгаллади.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Lloyd’s of London Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантиришга кўмаклашади
Иқтисодиёт | 13:00
-
Трамп божлар жорий этиши туфайли 500 млн доллар йўқотди
Жаҳон | 12:52
-
Британиянинг йирик инвестициявий ҳолдинги Ўзбекистон бозорига кирмоқчи
Иқтисодиёт | 12:47
-
ChatGPT Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди
Иқтисодиёт | 12:33
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025