18:33 / 08.09.2023
17213

Payme WinWin: дўстларингиз билан иштирок этинг ва имкониятларингизни оширинг

Фото: Payme

Дўстингиз билан иштирок этинг ва ҳар бирингиз учун 10 000 000 сўмдан ютиб олинг! Иштирокчилар қанча кўп бўлса, ғолиб бўлиш имкони шунча юқори! Payme орқали пул ўтказинг, дўстингиз ҳам Payme’да ўтказма амалга оширсин, бошқаларга ҳам Payme иловасида рўйхатдан ўтишга ёрдам беринг.

Payme WinWin – Payme’дан пул совринлари ўйини. Иштирок этиш учун 100 000 сўмдан бошлаб пул ўтказиш ёки ўтказма қабул қилиш керак. Шунингдек, ўтказмага табрикнома бириктирилган бўлиши шарт. Олувчи ўтказмани Payme’да қабул қилган заҳоти сиз ўйин қатнашчисига айланганингиз ҳақида табрикнома оласиз.

МУҲИМ ЭСЛAТМA!

Payme Card электрон ҳамёнини очишни ва унда идентификациядан ўтишни унутманг. Совринингиз айнан ушбу картага келиб тушади.

Оддий мисол ёрдамида тушунтириб ўтамиз:

Дейлик, Сиз дўстингизга Payme орқали пул юбордингиз (100 минг сўмдан бошлаб) ва ўтказмангизга иловада табрикномани бириктирдингиз. Дўстингиз телефонида сиз жўнатган табрикномани очади ва унинг ортида нима борлигини (шу заҳоти бериладиган ютуқ ёки бош совринлардан бирини ютиб олиш имконияти) кўради.

Aгар сиз ва дўстингизга шу заҳоти бериладиган ютуқ чиқса, сизга бу ҳақда хабарнома келади ва пул мукофоти Payme Card ҳамёнингизга ўтказилади.

Ёки сизга асосий ўйин иштирокчисига айланганингиз ва 10 000 000 сўм ютиб олиб олиш имконига эга бўлганингиз ҳақида хабар берилади.

Сиз табрикнома жўнатувчи сифатида ҳам, уни олувчи сифатида ҳам иштирок этишингиз мумкин!

Payme’нинг Instagram’даги расмий саҳифасида ҳар сешанба соат 15:00 да бўлиб ўтадиган жонли эфирларни ўтказиб юборманг. Aйнан ўша ерда 10 000 000 сўмлик бош совринлар ғолиблари эълон қилинади! 

Ушбу ҳафтада ўйналадиган совринлар:

https://blog.payme.uz/uz/payme-win-win-tablica-s-prizami

Қуйидагиларни ёдда тутинг 

- Табрикнома бириктирилган ўтказмалар Payme иловаси орқали амалга оширилиши керак.  

- Ўйинда тираж ўтказилаётган вақтда табрикнома билан жўнатилган 100 000 сўм ва ундан ортиқ суммадаги пул ўтказмалари иштирок этади. 

- Пул ўтказмасини олувчи мижоз табрикномасини кейинги ҳафтагача 

- Ютуқ ва чипталар кейинги ҳафтагача, фақат ўйин ўтказилиши даврида амал қилади. 

- Aгар ютуқ миқдори лимитдан юқори бўлса, фойдаланувчилар аниқланмаган бўлса, ёки уларда Payme Card электрон ҳамёни бўлмаса, ютуқ автоматик равишда ғолибга ўтказиб берилмайди. 

- Дарҳол тақдим етиладиган совринлар Payme иловасида бир лаҳзали ютуққа эга бўлингани ҳақида Push билдиришнома ва "Сиз ғолиб бўлдингиз" махсус табрикномаси олинган вақтдан бошлаб уч иш куни давомида электрон ҳамёнга ўтказиб берилади.

- Совринли ўйин 2023 йилнинг 14 августидан бўлиб ўтади. 

Ўйин ҳақида батафсил маълумот олишни хоҳласангиз, 1350 рақами орқали мурожаат қилинг. 

Батафсил шартлар билан ҳаволада танишишингиз мумкин.

Реклама

Top