Жаҳон | 15:22 / 08.09.2023
17584
5 дақиқада ўқилади
Ростовга дрон зарбаси ва Донецкдаги сайлов. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 561-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Пентагон Украина ҳарбий эҳтиёжлари учун 600 миллион доллар ажратади, бу ёрдам миналардан тозалаш ускуналари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, шунингдек, артиллерия ўқ-дориларини ўз ичига олади.
- Илон Маскнинг Уолтер Айзексон томонидан ёзилган биографиясида айтилишича, 2022 йилда бизнесмен Украина қуролли кучларининг Россия флотига ҳужумини барбод этиш учун Қрим атрофида Starlink тизимини ўчириб қўйишга кўрсатма берган. Маск бунга жавобан сунъий йўлдошни ўчириб қўйишга буйруқ бермагани, чунки яриморолда тизим шусиз ҳам ишламаганини айтган. У шунингдек украин ҳарбийлари сўровига кўра Россия флотига ҳужум қилиш учун Starlink’ни ёқишни рад қилганини қайд этган. Маск бундай қарор қабул қилишига сабаб Россиянинг жавобан ядровий қуролдан фойдаланишидан чўчиши бўлган.
- «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчиларни ёллашни тўхтатди, дейилади ташкилотнинг йирик чатида. «Медиазона» маълумотига кўра, «пул билан муаммо юзага келгани» туфайли одамларни ёллаш тўхтатилган.
- Петербургда мудофаа вазирлиги илтимосига кўра, Лелинград қамали якунланганининг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бекор қилинди, у 2024 йил 27 январ куни ўтказилиши белгиланганди.
- Волгоград области кенг кўламли уруш бошланганидан буён илк бор дронлар ҳужумига йўлиқди. Дрон уриб туширилган, у ҳарбий қисм ҳудудига қулаган.
- «Госуслуги» («Давлат хизматлари») порталида аннексия қилинган регионлар аҳолиси учун «Я в России» («Мен Россиядаман») лойиҳаси ишга туширилди. Унинг ташкил этилиши Дмитрий Медведевнинг 28 ёшли ўғли томонидан мувофиқлаштирилган.
- Россия ФХХ Россия авиатехника қисмларининг Европага, «жумладан Украина қуролли кучлари эҳтиёжлари учун» ноқонуний етказиб берилиши фош этилгани ҳақида эълон қилди.
Украина ҚКнинг Бахмут яқинидаги тиббиёт пункти
Ракета портлашидан кейинги Константиновка
Донецкдаги ҳаёт
Ростовда дрон портлаши
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024