Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone 15 Pro смартфони Apple компаниясининг энг енгил телефони бўлади
iPhone 15 Pro смартфони Apple компаниясининг XS моделидан кейин энг енгил телефони бўлиши кутилмоқда.
iPhone 15 Pro смартфони сўнгги йиллардаги шунга ўхшаш моделларга қараганда тахминан 10 фоизга енгилроқ бўлади. У янги титан рамка туфайли «вазн йўқотади».
Бу шуни англатадики, янги маҳсулот iPhone XS моделидан кейинги энг енгил телефон бўлади. Унинг вазни атиги 185 граммга тенг.
Сўнгги йиллардаги iPhone смартфонлари оғирлиги:
- iPhone X: 174 грамм;
- iPhone XS: 177 грамм;
- iPhone 11 Pro: 188 грамм;
- iPhone 12 Pro: 189 грамм;
- iPhone 13 Pro: 203 грамм;
- iPhone 14 Pro: 206 грамм.
iPhone 15 Pro Max ҳам енгилроқ бўлади - у 10 фоизга енгиллашади: тахминан 216 грамм.
iPhone XS Max давридан бошлаб топ смартфонлар оғирлиги:
- iPhone XS Max: 208 грамм;
- iPhone 11 Pro Max: 226 грамм;
- iPhone 12 Pro Max: 228 грамм;
- iPhone 13 Pro Max: 238 грамм;
- iPhone 14 Pro Max: 240 грамм.
Apple янги гаджетларини 12 сентябр куни расман тақдим этади.
Мавзуга оид
08:37 / 04.06.2026
Max мессенджери App Storeʼдан олиб ташланди
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
18:02 / 08.05.2026