Иқтисодиёт | 07:50 / 09.09.2023
11544
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг БААдан импорти нималарни ўз ичига олиши маълум қилинди 

Марказий Осиёда ҳамкорликнинг янги формати – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ташкил этилган бўлиб, у нефть қазиб олувчи олти араб давлатлари – Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон ва Саудия Арабистонини бирлаштирди.

Фото: Kun.uz

2022 йилда Марказий Осиё мамлакатлари миллий статистика идоралари маълумотларига кўра, минтақа давлатларининг Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми (Туркманистон бўйича маълумотлар ҳисобга олинмаганда) 1511,2 млн долларни ташкил этди. Бунда, экспорт - 820,6 млн доллар, импорт - 690,7 млн доллар.

2017-2022 йиллар даврида Ўзбекистоннинг Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 4,6 баравар – 149,4 млн доллардан 680,7 млн долларга, экспорт 2,7 баравар – 48,4 млн доллардан 130,1 млн долларга, импорт 5,5 баравар – 101 млн доллардан 550,6 млн долларга ошди.

Ўзбекистоннинг БААдан импорти қуйидагиларни ўз ичига олди: 

электроника, жумладан, электрон маълумот ташувчилар – 72 млн доллар,
компьютерлар ва уларнинг блоклари – 34 млн доллар,
полимерлар – 22 млн доллар,
маиший техника ва бошқа тайёр саноат маҳсулотлари, шунингдек, хизматлар – 47 млн доллар.

2017 йилдан буён Ўзбекистонда Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони қарийб 3 баравар ошди. Айни пайтда уларнинг сони 292 та.

Сўнгги 6 йилда Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши мамлакатларидан жалб қилинган инвестициялар ва кредитлар ҳажми 2016 йилдаги 40,1 млн доллардан 2022 йилда 695,6 млн долларгача ўсди, шундан 531,7 млн доллари тўғридан тўғри хорижий инвестициялардир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид