09:10 / 11.09.2023
10835

БМТ: Афғонистонда метамфетамин савдоси кескин ошди

Толиблар героин ишлаб чиқарилган кўкнорини тақиқлаганидан сўнг, мамлакатда метамфетамин ишлаб чиқариш кескин ошди, деб ёзади БМТ.

Фото: AHMAD SAHEL ARMAN/AFP

«Толибон» Афғонистонда афюн кўкнорисини тақиқлаганидан сўнг синтетик метамфетамин наркотики савдоси ҳажми кескин ошди, деб ёзади AFP 10 сентябр, якшанба куни БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоботига таяниб.

БМТ маълумотларига кўра, Афғонистон ва қўшни мамлакатларда гиёҳванд моддалар бўйича рейдлар чоғида қўлга киритилган метамфетамин миқдори 12 бараварга ошган – 2017 йилдаги 2,5 тоннадан 2021 йилда 29,7 тоннагача. БМТ экспертлари бу ўсишни Афғонистонда синтетик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришнинг кенгайиши билан изоҳлайди. 

«Толибон» БМТ хулосаларини рад этди 

«Толибон» расмийлари БМТ баёнотларини рад этиб, уларни «асоссиз айбловлар» деб атади, деб ёзади AFP. Ички ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, ҳаракат гиёҳванд моддаларга қарши «жиддий» курашяпти.

БМТ маълумотларига кўра, Афғонистонда метамфетамин мамлакатда мавжуд бўлган ўсимликлардан камроқ ишлаб чиқарилади ва кўпроқ шамоллашни даволашда қўлланади. «Афғонистонда ва унинг атрофида ноқонуний метамфетамин ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришни тўхтатиш учун зарур бўлган ҳаракатларни минтақавий мувофиқлаштириш лозим», деди БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Вали.

Top