Ливияда сув тошқинлари минглаб одамларни денгизга оқизиб кетди
Циклон ва кучли ёғингарчилик мамлакатга жиддий зарар етказди, турар жой бинолари ва ижтимоий объектларни сув босди, минглаб одамлар бедарак йўқолди.

Фото: Anadolu Agency
Ливиянинг Ўртаер денгизи қирғоқларида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида минглаб одамлар бедарак йўқолди. Табиий офатга 10 сентябр куни мамлакат шимоли-шарқида юз берган «Даниэл» циклони сабаб бўлган. Энг жиддий зарарни Дерна шаҳри кўрди, унда иккита тўғон вайрон бўлди.
«Тошқин минглаб одамларни денгизга оқизиб кетди. Улар ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланади», деди Ливия парламенти томонидан мамлакат шарқидаги ҳукуматга тайинланган ички ишлар вазири Эссам Абу Зариб.
Унинг сўзларига кўра, мингдан ортиқ одам табиий офат қурбонига айланган.
Ўз навбатида, Ливия шарқий минтақаси ҳукумати раҳбари Усома Ҳаммад Дерна минтақасида ҳалок бўлганлар сони икки мингдан ошганини айтди.
«Дернада сув тошқинлари бутун бошли маҳаллаларни ювиб кетди, одамларни денгизга оқизди, минглаб одамлар бедарак йўқолди», деди у.
Шу билан бирга, кучли ёғингарчилик ҳам мамлакатга жиддий зарар етказди, турар жой бинолари ва ижтимоий объектларни сув босди.
Ливия ҳукумати мамлакатнинг шарқий ҳудудларида икки кунлик комендантлик соати эълон қилди, табиий офатдан зарар кўрган ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Шунингдек, мамлакатда уч кунлик миллий мотам эълон қилинди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

13:11 / 05.06.2025
Нигерияда сув тошқинлари оқибатида 500 дан ортиқ киши бедарак йўқолди

18:24 / 20.05.2025
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди

14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди

13:56 / 17.05.2025