“Ўзгидромет” кун давомидаги чанг-тўзон ва шамоллар ҳақида маълумот берди
Тошкент ҳавосидаги РМ10 майда заррачаларининг миқдори рухсат этилган қийматдан 2,4 мартага, РМ2,5 заррачаларининг миқдори эса меъёрдан 43 мартага кўп бўлган.

Фото: Kun.uz
“Ўзгидромет” бугун, 11 сентябр куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида кузатилган кучли шамоллар, чанг-тўзон ва чанг-ғубор ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, Кавказ ҳудудида ҳафта давомида шаклланган салқин ва нисбатан нам ҳаво оқимлари Каспий денгизи орқали Ўзбекистоннинг шимолий-ғарбий ҳудудларига, 11 сентябрда эса республиканинг бошқа ҳудудларига кириб келди.
Ғарбий оқим фронти республиканинг аксар ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-17 м/с гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 20 м/с кучайишига олиб келди. Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол чанг-тўзон билан қайд этилди, кўринувчанлик 500-2000 метргача ёмонлашди.
Куннинг иккинчи ярмида фронтал булутли чизиқ Тошкентнинг ғарбий туманларига яқинлашди. Соат 15:05 дан 16:00 гача Тошкентда шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши кузатилди. Шамол ернинг қуриган юзасидан чанг зарраларини кўтарди, бу эса ҳавонинг хиралашишига ва кўринувчанлик 1400 метргача ёмонлашишига сабаб бўлди, дейилади расмий хабарда.
Қайд этилишича, Тошкентда атмосфера ҳавосидаги РМ10 майда заррачаларининг миқдори 1322 мкг/м3 ни ташкил этди, бу рухсат этилган қийматдан 2,4 марта кўп.
РМ2,5 219 мкг/м3 майда заррачаларининг миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларидан 43 марта кўп бўлди.
“Ўзгидромет”га кўра, Тошкентда чанг-ғубор 11 сентябр куни ва кечаси давомида сақланиб туради.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Олий суди мигрантларни учинчи давлатларга депортация қилишга рухсат берди
Жаҳон | 17:41
-
Мўғулистонда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 17:29
-
MINEX Central Asia 2025 старт олди!
Ўзбекистон | 17:02
-
Балки энг зўр эмасман, аммо Украина билан урушдан чиқиш учун энг тажрибалиман – Зеленский
Жаҳон | 16:46
Мавзуга оид

15:40
Чилонзорда яна дарахтлар кесилди. Экология органи сукутда

16:30 / 23.06.2025
Тошкентда савдо дўкони томига чиққан 11 ёшли қиз ток уриши оқибатида вафот этди

13:20 / 23.06.2025
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

10:45 / 23.06.2025