Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ тувалоқ қуши табиатга қўйиб юборилди
Ўзбекистонда бу ноёб қушларни махсус питомникларда кўпайтириб, табиатга қўйиб юбориш ишлари йўлга қўйилган.
Фото: Экология вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги ва Falcon hunting solutions компанияси томонидан 1002 бош йўрға тувалоқ қуши Қўнғирот туманидаги «Борса-келмас» ва «Жаслиқ» ҳудудларига қўйиб юборилди.
Тувалоқ йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш ҳисобланади ва Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган.
Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасида 2017 йилдан бугунга қадар жами 15 минг 753 бош йўрға тувалоқ табиатга учирилган.
Йўрға тувалоқ республикада асосан Қизилқум чўли, Ўзбекистондан ташқарида Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Кавказорти, Миср, Ғарбий Осиё, Мўғулистонда уялайди.
Чўлларга баҳорга яқин учиб келади. Ҳар бири икки, уч донадан тухум қўяди ва 21, 25 кун давомида босиб ётади. Полапонлари июнь-июль ойларида уча бошлайди.
Ўзбекистонда бу ноёб қушларни махсус питомникларда кўпайтириб, табиатга қўйиб юбориш ишлари йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
18:42 / 05.12.2025
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
22:57 / 03.12.2025