Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг 6 туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади
Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Яккасарой туманида 11 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача:
Абдулла Қаҳҳор маҳалласи;
Дамариқ маҳалласи;
Бобур маҳалласи;
Х.Сулаймон маҳалласидаги хусусий ва улгуржи истеъмолчилар;
Сергели туманида 11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:
Эшонбулоқ маҳалласининг Хонобод, Муқанна кўчалари;
Садоқат маҳалласининг Табаррук, Тавалло кўчалари;
Хонобод маҳалласининг Кичиксой, Беруний кўчалари;
Юқори Дархон маҳалласининг Наврўз, Чорбоғ кўчалари;
улгуржи истеъмолчилар - 46 та;
Бектемир туманида 11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:
Нурафшон маҳалласи;
улгуржи истеъмолчилар - 6 та;
Янгиҳаёт туманида 11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:
Файзли маҳалласидаги Дарёбўйи 4-тор, Қипчоқ кўчалари;
Янги Дархон маҳалласи;
улгуржи истеъмолчилар — 5 та;
Миробод туманида 12 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача:
Янги Миробод маҳалласи;
Байналмилал маҳалласи;
улгуржи истеъмолчилар 34 та.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026