Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё кубоги U23 барча иштирокчилари маълум: Эрон йўлланмадан қуруқ қолди
Осиё кубоги U23 саралаш босқичи якунларига кўра, 2024 йилнинг апрель-май ойларида Қатарда бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал босқичида иштирок этадиган 16 жамоа номи маълум бўлди.
Эътиборлиси, мезбон Қатар, 11та гуруҳ ғолиби ва 2-ўринлар орасида энг яхши натижага эга 4 жамоа орасида сўнгги сонияларгача бўлиб турган Эрон олимпия жамоаси мусобақанинг 16-иштирокчиси бўла олмади.

Форслар 2-ўриндаги энг яхши натижага эга жамоалар орасида Малайзия билан бир хил натижа қайд этгач, регламентга кўра, жамоаларнинг сариқ карточкалари сарҳисоб қилинди ва интизомсизлик Эронга панд берди. Форслар 3 ўйинда 9 марта огоҳлантирилган, Малайзияда эса 4та сариқ карточка бор эди. Бу устунлик Малайзияга сўнгги 16-йўлланмани тақдим этди ва форслар аламли тарзда финал босқичига чиқа олишмади.
Осиё кубоги U23 турнирга йўл олган 16 жамоа билан танишинг:

Мавзуга оид
21:27 / 12.09.2023
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубоги-U23га йўлланма олди
08:06 / 10.09.2023
Темур Кападзе — Ҳонгконг устидан ғалаба, Эрон билан бўлажак ўйин, таркибдаги ротация ҳақида
21:13 / 09.09.2023
Осиё Кубоги U-23 саралаши. Ўзбекистон Ҳонгконгни 10:0 ҳисобида мағлуб этди, Эронда ҳам ғалаба
22:58 / 15.06.2022