Камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 4,5 млн аҳолининг даромади оширилади
Меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали 3 миллион нафар ёшлар камбағалликдан чиқарилади.
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида мамлакатда камбағаллик даражасини кескин қисқартириш масаласи бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгиланди.
2023 йилнинг сўнггига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хитойлик мутахассислар ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда 2024-2030 йилларга мўлжалланган камбағалликни қисқартиш бўйича стратегияни ишлаб чиқади.
2026 йилга қадар камбағаллик 2 баробарга, 2030 йилга қадар эса кескин қисқартирилади. Камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 4,5 миллион аҳоли даромадини оширилади.
Меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали 3 миллион нафар ёшлар камбағалликдан чиқарилади. Ижтимоий шериклик асосида 500 минг малакали мутахассис тайёрлаш йўлга қўйилади ва бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтирилади.
Ҳар бир вилоятда камбағаллик даражаси юқори бўлган биттадан жами 14 та туманни камбағалликдан чиқариш ва комплекс ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.
Танлаб олинган 14 та туманни Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва «яшил» технологиялар ҳамда бошқарувнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш усуллари амалиётга жорий этилади.
Янги молиявий инструментлар жорий этиш орқали камбағал аҳолининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиб, имтиёзли кредит ва субсидиялар бериш тизими такомиллаштирилади.
Эҳтиёжманд аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қулай шартларда қўллаб-қувватлаш мақсадида рақамли «Микромолия» ташкилоти ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33
-
Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ҳолат юзасидан Россияга ТИВга нота юборди
Ўзбекистон | 23:19
-
Трампнинг туғилган кунида Вашингтонда ҳарбий парад бўлиб ўтади
Жаҳон | 23:13
Мавзуга оид

15:54 / 04.06.2025
Ўзбекистонда кредит олганларнинг 40 фоизи ойлик даромадининг ярмидан кўпини кредит тўлашга сарфламоқда

11:02 / 03.06.2025
Чет элдан олинган пул ўтказмаси солиққа тортиладими?

11:37 / 31.05.2025
YouTube монетизацияси ўзбекистонликлар даромадини йилига 50 млн долларга ошириши мумкин. Бунга нима халал беряпти?

12:44 / 15.05.2025