Ўзбекистон | 10:03 / 15.09.2023
8864
2 дақиқада ўқилади

Пўлат Бобожонов: «Тизимда маънавий-ахлоқий масалаларга эътибор тубдан ўзгаради»

ИИО ходимлари ҳар куни минглаб фуқаро билан мулоқотга киришади. Вазирга кўра, бу жараёнда уларнинг хушмуомала бўлиши, фуқаролар муаммоларига қонуний ечим топиши жамиятдаги ижтимоий кайфиятга жуда катта таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов мамлакат аҳолисига мурожаат билан чиқди. Мурожаат матни “Янги Ўзбекистон” нашрида эълон қилинган.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда янги турдаги жиноятлар ва уларни содир этиш усуллари пайдо бўлмоқда. Айниқса, ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи ёт ғояларни тарғиб этиш, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш, фуқароларнинг шахсий маълумотларини ва мол-мулкини интернет ҳамда ижтимоий тармоқлар ёрдамида ноқонуний қўлга киритиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

«Мана шундай вазиятда барчамиз доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз, энг асосийси, маҳалла фаоллари, нуронийлар, устоз ва мураббийлар билан биргаликда келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизни жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилишнинг содда ва самарали усуллари амалда қўлланади», деди вазир.

Билдирилишича, ички ишлар тизимида маънавий-ахлоқий масалаларга эътибор тубдан ўзгаради. 

«Ички ишлар органлари ходимлари ҳар куни минглаб фуқаро билан мулоқотга киришади. Бу жараёнда уларнинг хушмуомала бўлиши, фуқаролар муаммоларига қонуний ечим топиши аҳоли, умуман, жамиятдаги ижтимоий кайфиятга жуда катта таъсир кўрсатади.

Шу маънода, ўз касбига, хизмат бурчига садоқатли, юрт тинчлиги, халқ манфаати учун хизмат қилишни муқаддас бурчи деб биладиган чинакам фидойи ходимлар ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун бундан буён ҳам кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда тизимни нопок, ғаразли ниятдаги, ўз манфаатларини халқ манфаатидан устун қўядиган шахслардан тозалаш ишлари диққатимиз марказида бўлади», дея маълум қилди Пўлат Бобожонов.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти