Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб директорлигига номзодлар менежерлик сертификатини олиши керак бўлади
Мактаб директорларининг вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд ва захирага киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида умумий ўрта таълим муассасалари директор лавозимига номзодлар менежерлик ўқув курсларида ўқитилади.
Менежерлик ўқув курсларини муваффақиятли тугатган номзодлар менежерлик сертификатини бериш бўйича якуний синовларга қўйилади.
Номзодлар учун якуний синовлар бевосита иштирок этиш шаклида махсус жиҳозланган хоналарда қоғоз ёки электрон шаклда ўтказилиши мумкин.
Якуний синовлар 25 та тест, кейс ҳамда амалий топшириқлардан иборат тарзда шакллантирилади. Бажариш учун жами 120 дақиқа вақт берилади.
Якуний тест синовлар учун 50 балл, кейс топшириқлари учун 10 балл ва амалий топшириқлар учун 40 балл, жами 100 балл берилади.
70 баллдан юқори натижа кўрсатган номзодлар якуний синовни муваффақиятли топширган ҳисобланади ва уларга QR-код қўйилган электрон шаклда менежерлик сертификати берилади.
Менежерлик сертификати 5 йил давомида амал қилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга номзодлардан мактаб директорлари захираси шакллантирилади.
Бунда, мактаб директорларининг вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд ва захирага киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади.
Мавзуга оид
20:36 / 22.04.2026
Юқори Чирчиқда ўқувчи қизга шилқимлик қилган мактаб директори 5 суткага қамалди
12:09 / 30.10.2025
Фарғонада шундай директор бор: у 2500 ўқувчини ҳар куни эшик олдида ўзи кутиб олади
22:14 / 11.09.2025
Тошкентда ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган мактаб директори ишдан бўшатилди
12:31 / 08.04.2025