Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори 10 йилга қамалди
Мактаб директори шериги билан шартли харидорга қарийб 1 кг опий гиёҳванд моддасини 12 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида тезкор тадбирда ушланган. Олдин ҳам фирибгарлик жиноятини содир қилиб судланган директор суд ҳукми билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Иллюстратив фото
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланган мактаб директори ва унинг шериги жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.
Суд ҳукмида келтирилишича, 1986 йилда туғилган Ф.Х. Ургут туманидаги 71-умумтаълим мактаби директори лавозимида ишлаган. У 2024 йил август ойи бошларида маҳалладоши Ш.А. билан кўп миқдордаги опий гиёҳванд моддасини Самарқанд вилояти ҳудудида сотиш бўйича жиноий тил бириктирган.
Жиноий режага мувофиқ Ш.А. терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган шахсдан қарийб 1 кг опийни пулини сотганидан сўнг бериш шарти билан олган. Сўнгра шериклар 2024 йил 27 ноябр куни гиёҳванд моддани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбирга жалб қилинган шартли ҳаридорга 12 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтда ушланган. Улардан бир дона қора рангли целлофан пакетга ўралган опий гиёҳванд моддаси ашёвий далил тариқасида олинган. Унинг оғирлиги 921,36 граммни ташкил қилган.
Ф.Х. судда айбига қисман иқрорлик билдирган ҳамда опийни туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ишловчи танишининг илтимосига асосан топиб берганлигини, бундан манфаатдор бўлмаганини айтган. Қилмишидан пушаймонлигини билдирган директор суддан енгиллик сўраган.
Ш.А. ҳам айбига қисман иқрор бўлиб, Ф.Х. турмуш ўртоғини ишга қабул қилишини айтгани учун унинг илтимосига рози бўлиб, гиёҳванд модда топиб берганини маълум қилган.
Суд ҳукми билан Ф.Х. ва Ш.А. Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисмида (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Ф.Х.га 10 йил 2 ой, Ш.А.га 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европа грандлари бу форвардлар учун навбатда. Ким қаерга ўтади?
Спорт | 18:38
-
АҚШда қулликни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжат 13,7 млн долларга сотилди
Жаҳон | 17:41
-
Россия «Толибон»ни тан олди, Трамп Путиндан хафа – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:13
-
Жанубий Корея прокуратураси собиқ президентни яна ҳибсга олишни сўрамоқда
Жаҳон | 17:11
Мавзуга оид

10:01 / 03.07.2025
Олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс гиёҳванд моддалар муомаласи учун ушланди

12:34 / 26.06.2025
Фермерларнинг ерини хитойликларга бериб юбориш билан таҳдид қилган амалдорнинг лавозими кўтарилди

11:22 / 18.06.2025
Ургутда суд раиси ЙТҲ қурбони бўлди

09:33 / 12.06.2025