Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Британия мудофаа идоралари ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди
Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия мудофаа идоралари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасига қўл қўйилди.
Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия мудофаа идоралари вакиллари иштирокида навбатдаги қўмондонлик-штаб музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар ва уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар. Халқаро ва минтақавий хавфсизлик, жумладан, Афғонистоннинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Маслаҳатлашувлар якунида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.
Мавзуга оид
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:44 / 19.03.2026
Украина ва Испания мудофаа соҳасида янги келишувлар имзолади
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
18:43 / 03.03.2026