Cerberus Ўзбекистонга инвестиция киритишни режалаштиряпти
Инвестиция корпорацияси коммуникациялар тармоғи, фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳаларига тўғридан тўғри инвестициялар йўналтиришни режалаштирган.
Ню-Йорк шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Cerberus компанияси вице-президенти Брайан Хук билан учрашув ўтказди.
Учрашувда иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Активлари қиймати 60 миллиард доллардан зиёд бўлган глобал инвестиция корпорацияси коммуникациялар тармоғи, фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳаларига тўғридан тўғри инвестициялар йўналтиришни режалаштирган.
Вице-президент Брайан Хук илк ҳамкорлик лойиҳалари жорий йилнинг охирига қадар бошланишини таъкидлади.
Учрашув якунида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
00:02 / 01.01.2025
Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни янги йил билан табриклади
17:38 / 28.12.2024
Президент Янги Тошкентдаги илм ва таълим масканлари қурилиши билан танишди
16:19 / 28.12.2024
Янги Тошкентда вазирлик ва идоралар ишини ташкил этиш учун вақтинчалик маъмурий бинолар қурилмоқда
16:16 / 24.12.2024