Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден: Abrams танклари кейинги ҳафтадан Украинага етказиб берилади
Байден ва Зеленский Украина мудофаа қобилиятини ошириш масаласини муҳокама қилди.
АҚШ президенти Жо Байден Американинг дастлабки Abrams танклари келаси ҳафта Украинага етказилишини айтди.
Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байден Оқ уйда Украина президенти Володимир Зеленский ва унинг рафиқаси Елена Зеленскаяни қабул қилди. Лидерлар икки томонлама ва делегация учрашувларидан кейин камералар қаршисига чиқди.
Украина халқининг жасоратини олқишлаган Байден, Россиянинг Украина ва НАТОни йўқ қила олишига ишониши нотўғри эканини айтди.
Байден Қўшма Штатлар иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан биргаликда Украинага ўз ҳудудини қайтариш учун ҳуманитар ҳамда ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этишини таъкидлади.
Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қиладиган адолатли ва мустаҳкам тинчлик тарафдори эканини яна бир бор таъкидлаган Байден, Россия тинчликка тўсиқ эканини ва агар хоҳласа, бугуноқ урушни тугатиши мумкинлигини таъкидлади. Бунинг ўрнига, Байденнинг таъкидлашича, Россия Эрон ва Шимолий Кореядан кўпроқ қурол сотиб олмоқчи.
Украинани қўллаб-қувватлаш давом эттирилади
АҚШнинг Украинага 325 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдами тўғрисида эълон қилар экан, Байден пакетга кўпроқ ўқ-дорилар ва жиҳозлар киритилганини айтди.
Байден шундай деди: «Американинг биринчи Abrams танклари кейинги ҳафта Украинага етказилади».
Украинанинг ҳаво мудофаа салоҳиятини кучайтиришга ҳам эътибор қаратилганини билдирган Байден, бу контекстда Украинага қўшимча жиҳозлар етказиб берилишини қайд этди.
АҚШ Украина келажагининг бир қисми сифатида ислоҳотлар ва молиялаштиришда ҳам ёрдам беришини тушунтирган Байден, Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
Украина президенти АҚШга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, учрашув самарали ўтганини қайд этди.
Зеленский Украинанинг мудофаа қобилиятини ошириш, қишда ҳаво мудофаасини кучайтириш ва ғалла экспорти каби мавзуларда муайян қадамлар ҳақида келишиб олинганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, томонлар тинчлик формуласи устида ишлашда давом этади.
Мавзуга оид
18:49 / 05.01.2026
Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсияни олиши аниқланди
20:18 / 18.12.2025
Оқ уйда Обама ва Байденни мазах қилувчи лавҳалар ўрнатилди
16:40 / 18.12.2025
«Европалик чўчқачалар қулашимиздан умид қилган» — Путин Байден маъмурияти ва европаликларни урушни бошлашда айблади
18:10 / 29.11.2025