Республикага келтирилаётган баъзи асбоб-ускуналар бож ва ҚҚСдан озод этилди
Тегишли рўйхат ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналарни киритиш ҳисобига кенгайтирилди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Президентнинг «Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, республика ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган алоҳида асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди.
Мазкур рўйхат ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналарни киритиш ҳисобига кенгайтирилди. Улар:
- ғилдиракли, ҳаракатланадиган кўтарма фермалар ва портал юк ортгичлар;
- минора кранлари;
- тўқимачилик толаларини транспортировка қилиш учун пневматик кўтаргичлар ва конвейерлар;
- товарлар ва материаллар учун узлуксиз ишлайдиган ковшли, тасмали, роликли ва бошқа элеватор ҳамда конвейерлар;
- почта жўнатмаларини саралаш, тахлаш ёки конвертларга жойлаш ёки ўраб боғлаш учун машиналар, почта жўнатмаларини очиш, ёпиш ёки муҳрлаш учун машиналар ҳамда почта маркаларини ёпиштириш ёки ҳисобдан чиқариш учун машиналар;
- ўзгарувчан ток генераторлари (номинал чиқиш қуввати 375 кВАдан, 750 кВАгача ва 750 кВАдан юқори);
- юқори ҳароратли пайвандлаш учун машина ва аппаратлар;
- йўлсиз шароитларда фойдаланиш мўлжалланган, электромеханик трансмиссияга эга (дизел ва электр двигателлари ўрнатилган), юк кўтариш қуввати 50 тоннадан юқори бўлган юк машинаси (автомобил-самосвал);
- иссиқхона учун ускуна ва жиҳозлар.
Ҳужжатда инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссиясига қўшимча ваколатлар бериш белгиланган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

15:39 / 05.06.2025
АҚШ ва ЕИ божлар бўйича музокарани давом эттирмоқда

15:30 / 04.06.2025
Трамп пўлат ва алюминийга божларни 50 фоизга оширишни маъқуллади

12:56 / 29.05.2025
Суд Трамп киритган кўплаб божларни ноқонуний деб топди

11:49 / 26.05.2025