Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» делегацияси Афғонистон бўйича учрашув учун Россияга боради
2022 йилда «Толибон» вакиллари бу учрашувга таклиф қилинмаган эди.
Афғонистонни назорат қилувчи «Толибон» ҳаракати делегацияси 25 сентябр куни Москвага учиб кетди.
«Бугун Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амирхон Муттақий бошчилигидаги делегация Россия расмий таклифига биноан Москва форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Москвага жўнаб кетди», деб ёзди «Толибон» ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Ҳафиз Зиё Аҳмад.
Унинг сўзларига кўра, афғон делегацияси Москвада икки кун қолиб, сўнг Қозон шаҳрига жўнаб кетади. У ерда 29 сентябр куни Москва форматидаги учрашув бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Москва форматига Россия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради.
12 сентябр куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Москва форматидаги учрашувда «ҳозирги Афғонистон ҳукумати вакиллари ҳам иштирок этишига» умид билдирди. Россия томони бўлажак учрашувдан қандай умидлар бор деган саволга жавоб берар экан, Руденко шундай деди: «Биз бу учрашувни у ерда содир бўлаётган воқеалар, истиқболлар ва халқаро ҳамжамият нима бўлаётгани ҳақида доимий фикр алмашишимизнинг зарур босқичи деб биламиз. Хусусан, бу формат у ердаги умумий вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бериши мумкин».
«Толибон» ҳаракати дунёнинг ҳеч бир давлати томонидан расман тан олинмаган ва унинг етакчилари БМТ санкциялар рўйхатига киритилган. «Толибон» террорчилик ташкилоти сифатида Россияда тақиқланган. Шунга қарамай, бир қатор давлатлар, жумладан, Россия ҳам ҳаракат вакиллари билан расмий алоқаларга эга. 2021 йилда «Толибон» Москва форматидаги учрашувда иштирок этди. 2022 йилда ҳаракат вакиллари бу учрашувга таклиф қилинмади.
Мавзуга оид
11:30
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:06 / 03.06.2026