07:24 / 26.09.2023
36723

30 та солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди

Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан 30 та солиқ инспекциясига янги раҳбар тайинланди.

Тошкент вилояти

Аброр Ҳамдамов Чирчиқ шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1980 йил Тошкент вилоятида туғилган. Бунга қадар Тошкент вилояти солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Равшан Рустамов Бекобод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1985 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Паркент тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фурқат Маматқулов Бекобод шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1974 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Бунга қадар Бекобод шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ёқуб Ортиқбоев Қибрай тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Бунга қадар Тошкент вилояти солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ортиқ Ҳамдамов Ангрен шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1984 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Бунга қадар Оҳангарон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жасур Сайфиев Ўрта Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1984 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Бунга қадар Пскент тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Дилшод Юсупов Пскент тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1974 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Бунга қадар Пскент тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Санжар Абдувалиев Тошкент тумани солиқ инспекцияси бошлиғи бошлиғи этиб тайинланди. У 1988 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Бунга қадар Тошкент тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Олим Саидов Янгийўл тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1987 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Бунга қадар Солиқ қўмитаси Солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ихтиёр Алиев Олмалиқ шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1983 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Солиқ қўмитаси давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Саидазим Юсуфхўжаев Нурафшон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Бунга қадар Солиқ қўмитаси давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Андижон вилояти

Азиз Қодиров Асака тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1983 йилда Андижон вилоятида туғилган. Бунга қадар Асака тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бакир Умматқулов Улуғнор тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1981 йилда Андижон вилоятида туғилган. Бунга қадар Олтинкўл тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бухоро вилояти

Акбар Эргашов Олот тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1971 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Бунга қадар Бухоро вилояти солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Дилшод Мухторов Ғиждувон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1989 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Бунга қадар Ғиждувон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жиззах вилояти

Эркин Эркабоев Шароф Рашидов тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1987 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Бунга қадар Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бекзод Нурмуродов Пахтакор тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1985 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Бунга қадар Зафаробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Наманган вилояти

Жаҳонгир Анваров Мингбулоқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1991 йилда Наманган вилоятида туғилган. Бунга қадар Наманган вилояти солиқ бошқармаси Ресурс солиқлари маъмуриятчилиги шуъбаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти

Фарҳод Худоёров Музработ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1990 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Комил Раҳмонов Қурбонович Термиз тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1974 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси Қишлоқ хўжалик корхоналари даромадларини солиққа тортиш шуъбаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фарғона вилояти

Бахтиёр Тошалиев Қувасой шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1984 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Бунга қадар Қува тумани солиқ инспекцияси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш шуъбаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Хуршид Худойназаров Тошлоқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1988 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Бунга қадар Солиқ қўмитаси давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Зуҳриддин Мирзаев Марғилон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Бунга қадар Қўштепа тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ином Марайимов Қўштепа тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1985 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Бунга қадар Фарғона вилояти солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Саида Нурматова Риштон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1980 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Бунга қадар Риштон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аваз Охунов Қува тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1985 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Бунга қадар Ёзёвон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Юсуф Комилов Ёзёвон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1989 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Бунга қадар Фарғона вилояти солиқ бошқармаси Қишлоқ хўжалик корхоналари даромадларини солиққа тортиш шуъбаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Хоразм вилояти

Шуҳрат Хайитбоев Хива тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1980 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Бунга қадар Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Даврон Қўчқоров Хонқа тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1982 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Бунга қадар Тупроққалъа тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жасур Эгамов Урганч тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1990 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Бунга қадар Хоразм вилояти солиқ бошқармаси Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш шуъбаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Top