Кўчмас мулк | 14:33 / 21.08.2025
21604
2 дақиқада ўқилади

Солиқдан энг кўп қарзи бор қурилиш компаниялари маълум қилинди

Қурилиш компанияларининг солиқдан қарзи 1 трлн сўмдан ошди. Шундан 385 млрд сўми 10 та компания ҳисобига тўғри келади.

Фото: Kun.uz

2025 йил 1 август ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари сони 1163 тани ташкил этяпти, дея хабар берди Солиқ қўмитаси.

Умумий қарздорлик 1 трлн сўмдан ошган. Шундан 385,3 млрд сўми, яъни 38 фоиз солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади:

  • “Reliable Stroy Invest” МЧЖ – 81,5 млрд сўм;
  • “Mohir-Quruvchi” МЧЖ – 65,3 млрд сўм;
  • “Aziya Invest Favorit” МЧЖ – 63 млрд сўм;
  • “PU AO UK NATEK” – 56,5 млрд сўм;
  • “Tamirlash Qurish Servis” МЧЖ – 50,8 млрд сўм;
  • “Fayz Design” МЧЖ – 18,5 млрд сўм;
  • “O'zneftgazquduqta'mirlash” АЖ – 13,7 млрд сўм;
  • “DSK Binokor” МЧЖ – 12,8 млрд сўм;
  • “Nova Towers” МЧЖ – 12 млрд сўм;
  • “Neftgazmontaj” МЧЖ – 11,2 млрд сўм.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 393,1 млрд сўмни, Андижон вилоятида 123 млрд сўмни, Навоий вилоятида 82,1 млрд сўмни ташкил этган.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров

Мавзуга оид