Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти мингдан ортиқ маҳкумни афв этди
Сердар Бердимуҳамедов ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларига зарур ишларни олиб бориш бўйича кўрсатмалар берди.
Фото: tdh.gov.tm
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан 1180 нафар маҳкумни афв этди, деб хабар бермоқда Туркманистон ОАВ.
Туркманистон раҳбари тегишли фармонни Давлат хавфсизлик кенгаши аъзолари иштирокида бўлиб ўтган вазирлар маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида имзолади.
Бердимуҳамедов ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларига афв этилганларнинг қамоқдан озод этилиши ва тез орада оиласи бағрида бўлиши учун зарур ишларни амалга оширишни топширди.
Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларига афв этилган шахсларни иш билан таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш топширилди.
Туркманистонда мустақиллик куни 27 сентябрда нишонланади.
Мавзуга оид
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
13:53 / 17.12.2025
Омбудсман аралашуви: маҳкум ва маҳбусларга тиббий ёрдам ташкил этилди
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025