Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд 2025 йилда Ислом дунёси маданият пойтахти мақомини олади
Бу Қатарда ўтказилаётган Ислом дунёси маданият вазирлари конференциясида тасдиқланди.
Самарқанд шаҳри 2025 йилда Ислом дунёси маданият пойтахти мақомини олади. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.
Таъкидланишича, 25 сентябрь куни Қатарда XXII Ислом дунёси маданият вазирларининг «Ислом оламида маданий тадбирларнинг янгиланиши томон» мавзусидаги 12-конференцияси ўз ишини бошлади.
Конференция кун тартибида дунё маданий сиёсатининг етакчи тамойиллари ва барқарор ривожланиш кўрсаткичлари, ислом оламида инсониятнинг барҳаёт бойликлари ва анъанавий билимларини қадрлаш, маданий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишга оид қатор масалалар муҳокама этилди.
«Энг муҳими, конференция доирасида 2025 йил Самарқанд Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди. Бу мақом бизга яна бир карра дунёга маданий меросимизни намоён этиш имконини тақдим этади», деб ёзди вазир.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Ислом дунёси маданият пойтахти мақомини Озарбойжоннинг Шуша шаҳри олган.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026