Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 октябрдан сув ҳавзалари E-auksion орқали ижарага берилади
Давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун ижарага тақдим этилади.
Жорий йилнинг 1 октябридан тадбиркорларга E-auksion электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали сув ҳавзалари ижарага берилади.
Бунда, давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун ижарага тақдим этилади.
Шунингдек, табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун берилади.
Мавзуга оид
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
15:43 / 19.05.2026
Айрим қарзлар нотариус орқали ундирилади
08:44 / 18.05.2026