Ўзбекистон | 18:23 / 28.09.2023
9176
1 дақиқада ўқилади

Сергелида 20 нафар эксперт мол-мулкларга етган зарарни баҳолаяпти

Х.Сулаймонова номидаги республика суд экспертиза марказининг экспертлари томонидан фуқароларнинг мол-мулкига етказилган зарар миқдорлари ходиса жойида аниқланмоқда.

Сергели туманида содир бўлган фавқулодда вазият юзасидан олиб борилаётган зарурий чора-тадбирларга адлия органлари ҳам жалб этилди.  

Хусусан, вазирлик ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги республика суд экспертиза марказининг 20 нафар эксперти воқеа содир бўлган жойда иш олиб бормоқда. Улар ҳолат бўйича тайинланган тегишли суд экспертизалари юзасидан объектларни дастлабки кўздан кечириш, ходиса келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, фуқароларнинг мол-мулкларига етказилган зарарлар миқдорларини аниқлаш ишларини амалга оширишяпти.

Экспертлар Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида фавқулодда вазиятни ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси томонидан жалб этилган.  

Шунингдек, адлия органларининг масъул ходимлари жабр кўрган аҳоли билан учрашиб, уларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бермоқда. Фуқароларнинг яроқсиз ҳолга келган ёки йўқолган шахсий ҳужжатларини тиклашга амалий ёрдам кўрсатиляпти. 

Мавзуга оид