11:27 / 28.09.2023
17303

Сергелидаги портлаш юзасидан ҳукумат комиссияси тузилди

Тошкент шаҳри Сергели тумани Қурувчилар даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодиса бўйича ҳукумат комиссияси тузилди. 

Фото: Kun.uz

Бош вазир матбуот хизмати хабарига кўра, комиссияга ҳукумат раҳбари ўринбосари Очилбой Раматов бошчилик қилади.

Комиссия фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан тузилган.

Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб борилади.

Бундан олдин Сергели туманида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлиб, 163 киши турли даражада тан жароҳатлари олгани хабар қилинганди

Мавзу
Сергелида кучли портлаш
2023 йил 28 сентябр соат 02:52 да Тошкентнинг Сергели тумани Қурувчилар даҳасидаги омборхонада кучли портлаш содир бўлди.
Барчаси
Top