Жаҳон | 10:15 / 30.09.2023
6386
3 дақиқада ўқилади

НАТО Косовога қўшимча кучлар юборади

НАТОнинг Косоводаги тинчликпарвар миссиясини кучайтириш минтақа шимолидаги вазиятни барқарорлаштириш учун зарур, деди алянс бош котиби Столтенберг. Қўшма Штатлар Сербияни Косово билан чегарадан қўшинларини олиб чиқишга чақирди.

Фото: Reuters

НАТО кенгаши Сербия билан кучайиб бораётган можарони барқарорлаштириш учун алянс бошчилигидаги KFOR тинчликпарвар миссияси доирасида Косовога қўшимча кучларни юборишга рухсат берди. «Май ойидан бери биз KFOR мавжудлигини кучайтирдик. Кеча Шимолий Атлантика кенгаши мавжуд вазиятга жавоб бериш учун қўшимча кучлар киритилишини маъқуллади», деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 29 сентябр, жума куни эълон қилган баёнотида.

Ҳужжатда айнан қанча ҳарбий ва қайси давлатлардан Косовога жўнатилиши айтилмаган. Буюк Британия Мудофаа вазирлиги қиролликнинг қуруқликдаги қўшинлари баталонларидан бирининг қўмондонлигини НАТОга топширганини маълум қилди. Идора маълумотларига кўра, ушбу баталон аллақачон минтақага узоқ вақтдан бери режалаштирилган машғулотлар учун етиб борган.

НАТО ва АҚШ вазиятни юмшатишга чақирди 

Столтенберг можаро томонларини кескинликни камайтириш учун ҳаракат қилишга чақирди. «Биз барча томонларни зудлик билан кескинликни пасайтиришга чақирамиз. Белград ва Приштинани Европа Иттифоқи ёрдами билан мулоқотга киришишга чақиришда давом этамиз, чунки бу муаммоларни ҳал қилиш ва барча жамоалар ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган ечимларга эришишнинг ягона йўли. Бу - Косово ва минтақада барқарорликнинг калити», дейилади баёнотда. 

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Сербия президенти Александр Вучич билан телефон орқали суҳбатда «зудлик билан кескинликни юмшатиш ва мулоқотга қайтиш» зарурлигини айтди. Шу билан бирга, Вашингтон Белградга мурожаат қилиб, ўз қўшинларини Косово билан чегарадан олиб чиқишни сўради. «Биз Косово билан чегарада серб ҳарбийларининг сезиларли мавжудлигини кўрмоқдамиз», деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби. Унинг сўзларига кўра, гап «Сербия томонидан мисли кўрилмаган илғор артиллерия, танклар ва механизациялашган пиёда қўшинларни жойлаштириш» ҳақида кетмоқда. 

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Косово бош вазири Албин Курти билан телефон суҳбатида серб қўшинларининг Косово билан чегара яқинида тўпланишидан хавотир билдирди. Суҳбат чоғида Европа Иттифоқи кўмагида Косово ва Сербия ўртасидаги мулоқот муҳокама қилинди, у, Салливан таъкидлаганидек, «Косово бўйлаб барқарорликни таъминлашнинг ягона узоқ муддатли ечимидир», дейилади Оқ уй баёнотида. 

Ўтган ҳафта охирида Косово шимолидаги вазият янада мураккаблашди. Косово расмийларининг билдиришича, полиция 24 сентябрга ўтар кечаси Косовонинг Банска қишлоғига бостириб кириб, серб православ монастирида баррикада ўрнатган 30 нафар қуролланган серблар билан жангга киришган. Уч серб ва бир полициячи ҳалок бўлган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Саноат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш: Ўзбекистонда “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” юбилей кўргазмаси

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди