09:16 / 30.09.2023
3140

Қатар Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариши мумкин

Қатар билан қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор келишувларга эришилди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Қатарга ташрифи доирасида Доҳа шаҳрида Қатар инвестициялар ва саноат вазири Муҳаммад ал-Тани ҳамда Hassad Food, Nebras Powyer, FITCO Detergent, Alazizya Chemicals Factory, Qatar National Cyement, Powyer International Holding ҳолдинг компаниялари, Қатарнинг Education Above All Foundation жамғармаси ва бошқа йирик компания раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра,  инвестициялар ва саноат вазири Муҳаммад ат-Тани билан бўлиб ўтган суҳбат давомида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати ва сармоявий, савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича аниқ ташаббуслар кўриб чиқилди. 

Қатарнинг йирик компания раҳбарлари билан ўтказилган музокараларда Қатар компанияларининг тўғридан тўғри инвестицияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларида йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор келишувларга эришилди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, "яшил" энергетика, инфратузилмавий ривожланиш, маиший кимё, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда молиявий-техник ҳамкорликни ривожлантиришга келишилди.

Top